Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

далолат қилиш жиҳатларини, унинг мартабалари хилма-хиллигини ва ундаги барча зарур жиҳатларни билиши керак. Шунингдек, шаръий ҳукмлар қарама-қарши маъноларда келган пайтда улардан қай бирининг далили қувватли эканини билдирувчи жиҳатларини ҳам билиши зарур. Бунинг учун ровийларни, журҳ ва таъдил йўлларини, нозил бўлиш сабабларини, нусуслардаги носих ва мансухларни билиш мужтаҳиди мутлақ учун вожибдир.

 

Лафзнинг далолат жиҳатларини билиш араб тилини билишни тақозо этади. Сиқот (ишончли ровий)ларнинг ривоятлари ва тил усталари айтган нарсаларга мурожаат қилиш учун битта лафзнинг ўзида кечган ихтилофларни, лафзларнинг балоғат ва далолат жиҳатларини ҳамда лафзларнинг маъноларини билиш араб тилисиз мумкин эмас. Қомус китобларидан «қуруъ» лафзи поклик ва ҳайз маъноларини билдиришини ёки «никоҳ» калимаси жинсий қўшилиш ва аҳдлашиш маъноларига эгалигини билишнинг ўзи етарли эмас. Балки у араб тилини умумий шаклда, яъни наҳв, сарф, балоғат, луғат ва бошқа томонларини шу даражада билиши керакки, араб тили ва сўз усталарининг итеъмолига қараганда бир лафз ва бир жумла нималарни билдиришини тушуна олсин ҳамда араб тилидаги китобларга мурожаат қилиб, зарур нарсаларни билиш имконига эга бўлсин. Лекин тилни Асмаъий каби билиши ёки наҳв илмини Сибавайҳ каби ўзлаштириши ва тилнинг ҳар бир фуруъларида мужтаҳид бўлиши шарт эмас, балки мутобақа, тазмин, ҳақиқат, мажоз, киноя, муштарак, мутародиф ва шу каби услублар, жумлалар ва лафзларни фарқлай оладиган даражада билиши керак. Қисқаси, мутлақ мужтаҳидликка икки сифатга эга бўлган киши эришади. 1. Самъий далилларни тушуниш орқали шаръий мақсадларни англаб етиш. 2. Араб тилини ва унинг лафзлари, жумлалари ва услублари далолат қилган маъноларни тушуна олиш. Шу илмлар орқали мужтаҳид ўз фаҳмига асосан истинбот қилиши мумкин бўлади. Мужтаҳиди мутлақ бўлиш учун нусусларнинг ҳар бирини билиш ва ҳар қандай ҳукмни истинбот қила олиши шарт эмас, чунки мужтаҳиди мутлақ гоҳида кўпгина масалаларда мутлақ ижтиҳод қилиш даражасига етган бўлиб, бошқа масалаларни билмаслиги ҳам мумкин. Шунинг учун мужтаҳиди мутлақдан ҳар қандай масала ва муаммоларнинг ҳукмларини билиш талаб қилинмайди. Демак, мужтаҳиди мутлақлик истак бўлган тақдирда эришиш мумкин бўлган даража экан. Мужтаҳиди масала бўлиш эса шаръий ва луғавий маърифатни керакли даражада ўзлаштирган барча кишилар эриша оладиган иш.

 

Тақлид

Тақлиднинг луғавий маноси бировга ўйламасдан эргашишдир. Фалон нарсада фалончига тақлид қилди дейилганда ўйлаб, текшириб кўрмай эргашиш тушунилади. Шаръий тақлид эса ҳеч қандай далил, ҳужжатсиз бошқа бировнинг сўзи билан амал қилишни билдиради. Бу бирор оми киши мужтаҳиднинг сўзини қабул қилиши ёки бир мужтаҳиднинг ўзига ўхшаш бошқа бир мужтаҳиднинг сўзини олишидир. Ақида хусусида тақлид қилиш жоиз эмас. Чунки Оллоҳ ақида хусусида тақлидчиларни мазаммат қилган:

 

149-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260